20:50 / 13.05.2022
1 426

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Шанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади, якшанба куни ҳаво қуруқ ва кам булутли бўлади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, 13 май, жума куни Ўзбекистонга Кавказ ҳудудларидан салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Атмосфера фронти кириб келишида республика бўйича баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ пайтида шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 23-28 даража атрофида бўлади.

14 май куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва шиддатли шамоллар билан об-ҳавонинг беқарорлиги сақланиб туради. Ёмғир пайти кундузи ҳаво ҳарорати 20-23 даражагача пасаяди, бу май ойининг ўрталари учун бўлган меъёрий қийматлардан 3-4 даража пастдир.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 13—14 май кунлари баъзи жойларда ёмғир кучли ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши эҳтимоли бор.

15 май, якшанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 25-28 даражагача кўтарилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?