date

2030 йилгача Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади

2030 йилгача Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Сел-тошқин сувларидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида, Ўзбекистонда 2027–2030 йилларда 5 та янги сел-сув омбори қурилиши маълум қилинди.

Ушбу омборлар, Жиззах, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида барпо этиш режалаштирилган. Лойиҳа доирасида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Тангатопдисой, Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Ғиждувонсой ва Чоштепасой, Қўшработ туманида Оқтепасой ҳамда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Оқсоқотасойда сел-сув омборлари қурилади.

Қарорга кўра, янги омборлар ҳисобига Самарқанд вилоятида 7 минг гектар, Тошкент вилоятида 2 минг гектар ва Жиззах вилоятида 300 гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади. Шунингдек, Самарқанд вилоятида 3,3 минг гектар ва Тошкент вилоятида 300 гектар янги ер ўзлаштирилади.

Маълумотларга кўра, республика бўйлаб кичик сув захираларини яратиш имконияти мавжуд бўлган 60 та ҳудуд аниқланган. Сел-сув омборларини қуриш орқали баҳор-ёз мавсумидаги сел ва тошқин сувларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Билдирилишича, қарор билан айрим лойиҳаларни давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириш ҳам назарда тутилган. Хусусан, Жиззахдаги Тангатопдисой ва Тошкент вилоятидаги Оқсоқотасой сел-сув омборлари қурилишида хусусий инвесторлар иштирок этади.

Қўшимчасига эса сел-сув омборлари атрофида туристик-рекреацион зоналар ва балиқчилик хўжаликларини ташкил этишга рухсат берилади. Зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини барпо этиш ишлари давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилиши маълум қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2030 йилгача Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади