
Ўзгидромет маркази 10 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида навбатдаги прогнозини эълон қилди. Мутахассислар маълумотларига кўра, эртага мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида осмон очиқ, ҳаво барқарор бўлади.
Тошкент шаҳри
Пойтахт осмонида ўзгарувчан булутлар кузатилиши мумкин, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқ томондан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтда 2–4 даража илиқ, кундузи эса 14–16 даража атрофида бўлади. Ҳаво нисбатан илиқ ва қулай бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Бу ҳудудларда ҳам осмон мусаффо, ҳаво барқарор сақланади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтда 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамолнинг тезлиги 7–12 метр/секунд атрофида бўлади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража атрофида илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Бу ҳудудларда ҳам осмонда ўзгарувчан булутлар кузатилиши мумкин, аммо ёмғир ёғиши кутилмайди. Айрим жойларда тунги пайтда туман тушиши эҳтимолдан холи эмас. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, кундузи 12–17 даража атрофида бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Жанубий ҳудудларда кун илиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтда 2–7 даража илиқ, кундузи 15–20 даражагача кўтарилади. Бу минтақада баҳорнамо илиқлик сақланиши кутилмоқда.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлиб, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтда 0–5 даража илиқ, кундузи эса 10–15 даража илиқ бўлади. Ҳаво нисбатан барқарор ва салқинроқ бўлиши кутилмоқда.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Тоғли жойларда ҳам асосан об-ҳаво тинч, шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтда 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи эса 8–13 даража илиқ бўлади. Фақат Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёки қор ёғиши эҳтимоли бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!