UzAuto Motors махсус таклифлар якунланишини эълон қилди

1 дақиқа ўқиш27
UzAuto Motors махсус таклифлар якунланишини эълон қилди

«UzAuto Motors» АЖ Chevrolet Tracker, Onix, Cobalt ва Damas автомобиллари учун амал қилаётган чегирма ҳамда муддатли тўлов акциялари 2026 йил 31 декабрь куни якунланишини маълум қилди.

Йил охирига қадар Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларини 100 фоиз олдиндан тўлов асосида харид қилувчиларга 47 миллион сўмгача чегирма берилади. Ушбу таклиф 31 декабрга қадар амал қилади.

Шунингдек, Chevrolet Tracker, Onix, Cobalt ва Damas автомобилларини банк иштирокисиз, тўғридан-тўғри фоизсиз бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш акцияси ҳам шу куни якунланади. Мазкур таклиф доирасида Chevrolet Tracker харид қилган мижозларга 22 миллион сўмгача чегирма тақдим этилади.

Бундан ташқари, ҳамкор тижорат банклари орқали 0 фоизли муддатли тўлов асосида Chevrolet Tracker харид қилиш таклифи ҳам 31 декабргача амал қилади. Ушбу дастур бўйича ҳам автомобиль учун чегирма мавжуд.

Акция шартлари ва тўлов тартиби ҳақида батафсил маълумотни Chevrolet’нинг расмий дилерларидан олиш мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?