Тошкент, Бухоро ва Навоийда ноябрь ҳарорати рекорди янгиланди

Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро ва Навоий шаҳарларида ноябрь ойи учун белгиланган кўп йиллик ҳарорат рекордлари янгиланди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу шаҳарларда ҳаво ҳарорати одатий ноябрь кўрсаткичларидан анча юқори бўлиб, аввалги рекордлардан ҳам ошиб кетган.
6 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ҳарорати +26,9 даражагача кўтарилди. Бу 1981 йилда қайд этилган аввалги рекорддан 0,5 даража юқори.
8 ноябрь куни эса Бухорода ҳарорат +30,6 даражага етди. Бу кўрсаткич 1992 йилдаги рекорддан 1,1 даражага баланд бўлди.
Шу куни Навоийда ҳам ноябрь ойи учун янги ҳарорат рекорди қайд этилди. Шаҳарда ҳаво +30 даражагача исиди. Бу 1992 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 1,3 даража юқори.
Шундай қилиб, учта шаҳарда 30 йилдан ортиқ вақт давомида сақланиб келган ноябрь ойи ҳарорат рекордлари янгиланди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар































Изоҳлар0
…