08:30 / 18.02.2020
4 721

Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди

Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди
Бош вазир Абдулла Арипов Human хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр кўрганлар билан 17 февраль куни бўлиб ўтган учрашувда хориждаги меҳнат муҳожирлари ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо бўлиши эҳтимоли ҳақида фикр билдрди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

«Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш масаласида ҳозирда муҳокамалар олиб борилмоқда. Масала ўртага ташланган, ҳисоб-китоб қилинмоқда, қандай фойдаси бор, балки зарари бордир, ўрганилмоқда», — дея таъкидлади ҳукумат раҳбари.

Абдулла Ариповнинг маълум қилишича, Россияда 2,2 миллион ўзбекистонлик меҳнат муҳожири сифатида фаолият олиб бормоқда. «Бундан бизнинг ҳам юрагимиз ачийди, биз ҳам хамма бағримизда бўлиб, мана шу ерда ишлашини хоҳлаймиз... Ҳозир янги-янги иш ўринларини яратяпмиз», — деди бош вазир.

Ҳукумат раҳбарининг таъкидлашича, Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳар ой мигрантлар учун жорий этилган патент ҳақини тўлашга мажбур бўлмоқда.
«Россияда ишлаётган 2,2 миллион одамнинг ҳар бири ойига 100 долларга яқин патент учун пул тўлайди. Бир йилда 1000 доллар пул кетади. Энди, агар Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўладиган бўлсак,.. тўғри, бу кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас — ўзича сиёсатдонлар кўпайиб кетди: ’Мустақилликни бериб қўямиз’, дейдиган. Кимга беряпмиз мустақилликни? Мустақилликнинг берилишини нимада кўряпсизлар, деб савол берадиган одамнинг ўзи йўқ», — деди Абдулла Арипов.

Бош вазирнинг таъкидлашича, мигрантлар учун патент бекор қилинадиган бўлса, хорижда ишлаётган 2 миллион ўзбекистонликнинг ихтиёрида бир йилда 2 миллиард долларга яқин пул қолади.
«Ўзбек уйим-жойим, болам дейдиган халқ. Ўша пулнинг асосий қисмини қаёққа юборади? Уйига. Бу Ўзбекистонга фойдами, фойда эмасми? Ўзбекистон халқига фойдами, фойда эмасми?», — деб савол қўйди ҳукумат раҳбари.

Абдулла Ариповнинг қўшимча қилишича, яқинда ҳукумат бу масалани парламентга олиб чиқади — «парламент кўрсин».
«’Евоосиё иттифоқига аъзо бўлсак, мустақилликни бериб қўямиз’, деб айюҳаннос солади. Ўзи битта нарса қилганми-йўқми, у нарсани тагида нима бор, биладими? Шунақа одамлар мана шундай ҳар хил нарсаларни ёзиб юрибди», — деди бош вазир.

«Gazeta.uz»нинг ёзишича, Россиянинг йирик шаҳарларида мигрантлар учун меҳнат патенти қиймати 3738 рубл (тахминан 60 доллар)дан 5400 рубл (тахминан 85 доллар)гача фарқланади.

Аввалроқ Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратулла Рафиқов «Халқ сўзи» газетаси учун ёзган мақоласида Россиядаги ўзбекистонликлар ҳар йили меҳнат патенти тўлови учун 3 миллиард рублдан ортиқ маблағ йўқотмоқда.
2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2 миллиард доллардан ошган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулла Арипов Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди