date

Green Card’га ариза бериш жараёни ўзгарадими?

Green Card’га ариза бериш жараёни ўзгарадими?

АҚШ Давлат департаменти “Diversity Visa” ёки кенг маънода танилган Green Card дастури бўйича янги ўзгаришлар жорий этганини маълум қилди. Бу ҳақда идоранинг расмий веб-сайти орқали хабар берилди.

Маълумотга кўра, DV–2027 лотереяси учун ариза қабул қилиш муддати ва рўйхатдан ўтиш жараёнида айрим тузатишлар киритилган. Давлат департаменти рўйхатдан ўтишнинг аниқ санаси ва натижаларни Entry Status Check (ES) орқали қачон эълон қилишини яқин кунларда эълон қилиши кутилмоқда.

Бироқ ўзгаришлар визага ариза топшириш муддатига таъсир қилмайди. Ғолиблар учун ҳужжат топшириш жараёни аввалгидек — 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 30 сентябргача бўлиб қолади.

Адатда Green Card лотереяси учун аризалар ҳар йили октябр ойи бошидан ноябрнинг илк ҳафтасигача қабул қилинарди. Аммо жорий йилда бу жараён ҳали бошланмаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, сентябрь ойида АҚШ Давлат департаменти DV Lottery’да иштирок этиш учун электрон рўйхатдан ўтишда $1 тўлов жорий этганини маълум қилганди. Бу тўлов тизимни автоматлаштириш ва сунъий аризаларни камайтириш мақсадида киритилган.

Мутахассислар таъкидлашича, янгиликлар дастурнинг шаффофлигини таъминлаш ва техник хатоларнинг олдини олишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Green Card’га ариза бериш жараёни ўзгарадими?