date

Тошкентда чиқинди ташлаш қоидасини бузганлар 2 млрд сўм жарима тўлайди

Тошкентда чиқинди ташлаш қоидасини бузганлар 2 млрд сўм жарима тўлайди

Пойтахтда экологик назорат кучайтирилди: чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ва санитария қоидаларини бузган шахсларга нисбатан 2 миллиард сўмдан ортиқ маъмурий жарималар қўлланди, деб хабар берди шаҳар ҳокимлиги.

Маълумотларга кўра, “Тоза ҳудуд” ва “Тоза пойтахт” лойиҳалари доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар натижасида 585 та маҳалладаги чиқиндилар йиғилиб, 14 минг тонна маиший ва қаттиқ чиқинди махсус полигонларга жойлаштирилган.

Шунингдек, 8,5 мингдан ортиқ кўп қаватли уй ҳудудлари тозаланган, 2,8 минг туп дарахт кесилиб эмас, балки парвариш қилиниб, шакл берилган. Каналлар ва дарёларда тўпланган 315 тонна чиқинди ҳам йиғиштириб чиқилган.

Шаҳар бўйлаб санитария ҳолатини ўрганиш жараёнида 594 та объект текширилиб, 365 тада қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва бартараф этилган.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, чиқиндиларни рухсат этилмаган ҳудудларга ташлаган фуқароларга нисбатан қонун доирасида жазо чоралари кўрилаётган, айрим ҳолатларда профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилмоқда.

Маълумот учун, 2026 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари учун тўловлар уйма-уй юриб йиғилмайди, балки фақат кўрсатилган хизматлар асосида ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда чиқинди ташлаш қоидасини бузганлар 2 млрд сўм жарима тўлайди