date
views 4 520

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
Тошкент вақти билан 30 ноябрь куни соат 18:58 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Ер силкиниши магнитудаси эпимарказда 3,9 баллни ташкил қилган ва 10 километр чуқурликда юз берган. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналиш бўйича 479 километрни ташкил қилган.

Зилзила Ўзбекистоннинг фақат Бухоро вилоятида сезилган ва унинг кучи 3 баллни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь, 10 ноябрь, 12 ноябрь, 19 ноябрь ва 26 ноябрь кунлари қўшни давлатларда юз берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди