date

Андижонда 19 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилди

Андижонда 19 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилди

Андижон шаҳрида 19 ёшли йигитнинг ўзини кўприкдан ташлашга урингани билан боғлиқ ҳолат қайд этилди. Воқеа 2 июнь куни тунги вақтда Ишчилар маҳалласи ҳудудидаги Навоий шоҳ кўчасида жойлашган кўприкда содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган М.М. оиладаги келишмовчиликлар сабаб руҳий тушкунликка тушиб, ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилган.

Хабар келиб тушгач, воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Мутахассисларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида йигит хавфсиз жойга олиб тушилган ва кўнгилсиз ҳодисанинг олди олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан шу кўприкда шунга ўхшаш яна бир ҳолат кузатилгани ҳақида хабар берилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Андижонда 19 ёшли йигит ўзини кўприкдан ташлаш билан таҳдид қилди