date

Ип Ман: Huawei рекорд даражадаги аккумуляторга эга янги смартфон тайёрламоқда

Ип Ман: Huawei рекорд даражадаги аккумуляторга эга янги смартфон тайёрламоқда

Таниқли инсайдер Digital Chat Station Huawei компаниясининг Энжой туркумига мансуб янги Энжой 100 Pro Max смартфони ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди. Қурилма компания ичида "Ип Ман" кодли номи остида ишлаб чиқилмоқда ва унинг расмий тақдимоти 2026-йилнинг охирига яқин ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Маълумот учун, Ип Ман (1893–1972) — машҳур хитойлик яккакураш устаси бўлиб, у Вин-Чун услубини очиқ ўргатишни бошлаган биринчи инсон сифатида тарихда қолган. Янги смартфоннинг асосий ўзига хослиги бренд тарихидаги рекорд даражадаги сиғимга эга аккумулятор бўлиши айтилмоқда.

Техник жиҳатдан қурилманинг яна бир муҳим элементи янги авлод Кирин 8 бир кристалли тизими (СоК) бўлади. Ушбу процессор қурилманинг унумдорлиги ва энергия самарадорлигини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ушбу туркумнинг аввалги вакили — Энжой 90 Pro Max сотувлар бошланишиданоқ бозорда катта муваффақият қозонган эди. У JD.com платформасида 1000 дан 2000 юангача бўлган нарх сегментида кўплаб машҳур моделларни ортда қолдириб, энг кўп сотилган смартфонлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ип Ман: Huawei рекорд даражадаги аккумуляторга эга янги смартфон тайёрламоқда