Мейсон Гринвуд келаси мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнаши мумкин

Мейсон Гринвуд Европанинг энг нуфузли клублар турнирига кутилмаган тарзда қайтиши мумкин. Туркиянинг "Фенербахче" клуби президентлиги учун курашаётган ҳар икки номзод ҳам собиқ Манчестер Юнайтед ҳужумчисининг трансферини ўзининг асосий мақсади деб белгилаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
24 ёшли футболчи айни дамда Франциянинг "Марсель" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда, бироқ унинг ёзда Туркияга кўчиб ўтиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. BBC хабарига кўра, "Фенербахче"нинг амалдаги президенти Ҳакан Сафи ва собиқ раҳбар Азиз Йилдирим якшанба куни бўлиб ўтадиган сайловларда ғалаба қозониш учун Гринвуд трансферини вада қилмоқда.
Мейсон Гринвуд ўтган мавсумда Лига 1 доирасида 16 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринни эгаллади. Шунга қарамай, "Марсель" спорт директори Грегори Лоренци клуб футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини тасдиқлади. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Манчестер Юнайтед шартномадаги махсус бандга кўра сотувдан сезиларли улуш олади.
"Фенербахче" ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида иккинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси саралаш босқичига йўлланма олган. "Марсель" эса бешинчи ўрин билан кифояланиб, келаси мавсумда Европа лигасида иштирок этади. Шу сабабли, Гринвуд учун Истанбул клуби варианти фаолиятини юқори даражада давом эттириш учун ажойиб имкониятдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!