date

Қирғизистонда носвой ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланади

Қирғизистонда носвой ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланади

Қирғизистон ҳукумати 2040 йилгача мўлжалланган демографик сиёсат концепциясини тасдиқлади. Ҳужжатга кўра, мамлакатда носвой ишлаб чиқариш ва тарқатиш тўлиқ тақиқланади.

Шунингдек, алкоголли ичимликлар ва сигареталарни харид қилиш учун минимал ёш чегарасини 20–21 ёшгача ошириш режалаштирилмоқда. Алкогол ва тамаки маҳсулотларини тунги вақтда ҳамда интернет орқали сотишга ҳам чекловлар жорий этилади.

Бундан ташқари, акциз солиқларини ошириш орқали ушбу маҳсулотлар нархини қимматлаштириш кўзда тутилган. Ҳукумат вояга етмаганларни зарарли одатлардан ҳимоя қилиш мақсадида тамаки ва алкогол маҳсулотлари рекламаси устидан назоратни ҳам кучайтиришни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда носвой ишлаб чиқариш ва сотиш тақиқланади