Самарқандда электромопедда бўлган 8 нафар фуқаро каналга тушиб кетди

Самарқандда электромопедда бўлган 8 нафар фуқаро каналга тушиб кетди

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида электромопед каналга тушиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса 31 май куни соат 20:25 ларда "Украч" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи "Нарпай" каналида содир бўлган.

Маълум қилинишича, юк ташишга мўлжалланган электромопед ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Натижада транспорт воситасида бўлган 8 нафар фуқаро каналга тушиб кетган.

ФВВ қутқарувчилари етиб боргунига қадар 4 нафар фуқаро аҳоли томонидан қутқариб қолинган. Қолган 4 нафар шахс эса қидирув ишлари давомида ҳалок бўлган ҳолда каналдан олиб чиқилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 1984 йилда туғилган фуқаро электромопедга турмуш ўртоғи ҳамда 6 нафар вояга етмаган болани миндириб, сайр қилаётган бўлган.

Ҳозирда Пахтачи тумани прокуратураси, ИИБ ва ФВБ ходимлари ҳодисанинг сабабларини ўрганмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар