Ўзбекистон ҳудудида 18 октябрь, душанба кун ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-4 даражага юқори бўлган кам булутли ва ўртача илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, бундай ҳолат ҳафтанинг ўртасигача давом этади, ҳудудларнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат фонининг юқорилиги сақланиб туради — кечалари 7-12 даража илиқ, кундуз кунлари 22-27 даража илиқ бўлади.
Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига чоршанба куни Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади, ҳарорат пасайишни бошлайди.
21 октябрь, пайшанба куни нам ва совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади. Энг чекка шарқий ҳудудларда кечаси ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 13-18 даража илиққача пасаяди. Бу меъёрдан 2-4 даража паст.
Жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кун давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади. Бу иқлимий меъёрлардан 6-7 даражага паст.
21—22 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. 21—23 октябрда республика бўйича шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. 22—23 октябрда Ўзбекистоннинг айрим вилоятларига туман тушиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин