
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди. Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Республикасининг доимий аҳолиси 35 271 276 кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, шаҳар жойларда – 17,9 миллион киши, қишлоқ жойларда – 17,4 миллион киши истиқомат қилади.
Аввалроқ, 20 йил ичида 1 миллиондан ортиқ одам Ўзбекистонни тарк этгани хабар берилганди.
2000-2020 йиллар оралиғида 1 миллиондан ошиқ Ўзбекистонда доимий яшовчилар хорижга кўчиб кетди. Кўчиб кетганлар Ўзбекистонга кўчиб келганларга нисбатан 11 баробар кўпроқни ташкил этган.
Ўзбекистонга хориждан кўчиб келганлар 2000-2020 йиллар оралиғида 99 341 нафарни ташкил этди. Бу даврда энг кўп кўчиб келувчилар 2005 йилга тўғри келган – 7179 киши.
Энг кам кўчиб келиш эса 2020 йилга тўғри келади. Пандемия даврида Ўзбекистонга 1 105 киши кўчиб келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар