Apple Watch учун расмий Telegram иловаси тақдим этилди

Apple Watch учун расмий Telegram иловаси тақдим этилди

Павел Дуров Apple Watch ақлли соатлари учун Telegram мессенерининг расмий иловаси қайтганини эълон қилди. Бу воқеа аввалги расмий илова App Store дўконидан олиб ташланганидан тўрт йил ўтиб юз берди. Ўшанда соатлар имкониятлари чекланган эди, энди эса фойдаланувчилар тўлақонли мижозга эга бўлишди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги илова фойдаланувчиларга хабарларни ўқиш ва юбориш, овозли хабарларни ёзиш ҳамда тинглаш, стикерлардан фойдаланиш ва каналларни бевосита соат экранида кўриш имконини беради. Эндиликда кўплаб амалларни бажариш учун iPhone қурилмасига мурожаат қилиш шарт эмас.

Telegram иловасини Apple Watch қурилмасига iPhone'даги Ватч иловаси орқали ёки бевосита соатдаги App Store дўконидан юклаб олиш мумкин. Дастурнинг барқарор ишлаши учун смартфондаги Telegram талқинини янгилаш талаб этилади.

Тизим талабларига кўра, янги илова watchOS 10 ёки ундан юқори операцион тизим бошқарувида ишлайди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Samsung ақлли соатлари учун ҳам Telegram иловаси расман чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар