Жавоҳир Синдоров ва Бибисаранинг Монакодаги “Формула-1” пойгасидаги ташрифи муҳокамаларга сабаб бўлди

Жавоҳир Синдоров ва Бибисаранинг Монакодаги “Формула-1” пойгасидаги ташрифи муҳокамаларга сабаб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳамда қозоғистонлик шахматчи Бибисара АсаубаеваФормула-1” бўйича Монако Гран-присига ташриф буюрди. Бу ҳақда Асаубаева ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

Бибисара яқинда Ослодаги нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган эди. Шундан сўнг у Жавоҳир Синдоров билан Монте-Карлога йўл олган.

Асаубаева Монако шаҳри ва пойга трассасидан суратлар улашиб, мусобақанинг сўнгги кунида ВИП меҳмон сифатида қатнашганини ёзди.

Ижтимоий тармоқларда икки шахматчи ўртасидаги муносабатлар ҳақида турли тахминлар билдирилмоқда. Бироқ Жавоҳир Синдоров ҳам, Бибисара Асаубаева ҳам бу борада расмий изоҳ бермаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар