200 Мп камера ва IP69 ҳимоясига эга Мото Г Max тақдим этилди

Моторола компанияси Бразилияда 200 Мп камера ва IP69 даражасидаги ҳимояга ега бўлган янги Мото Г Max смартфонини тақдим етди. Қурилма 120 Hz янгиланиш частотасига ега 6,8 дюймли AMOLED дисплей, MediaTek Dimensity 6400 чипсети ҳамда 8 GB тезкор ва 256 GB доимий хотира билан жиҳозланган. Смартфон 33 В қувватланишни қўллаб-қувватлайдиган 5200 мА·соат сиғимли аккумулятор, 32 мегапикселли олд камера ва Android 16 операцион тизимини олган.
Моторола компанияси Бразилияда ўзининг янги Мото Г Max смартфонини расман намойиш этди. Қурилма 1,5К рухсатга эга 6,8 дюймли АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган бўлиб, у 120 Hz кадр янгиланиш частотаси ва 5000 нит максимал ёрқинликни таъминлайди. Экранни ташқи шикастланишлардан Горилла Гласс 7и ҳимоя ойнаси ҳимоя қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфоннинг аппарат қисми MediaTek Dimensity 6400 чипсетига асосланган. Хотира масаласида қурилма 8 GB тезкор ва 256 GB доимий хотира билан таъминланган. Мото Г Max корпуси атиги 7,38 мм қалинликда бўлиб, оғирлиги 183 граммни ташкил этади.
Камера имкониятларига тўхталадиган бўлсак, асосий блок 200 Мп ва 8 Мп рухсатли датчиклардан иборат. Селфи ишқибозлари учун эса 32 мегапикселли олд камера кўзда тутилган. Қурилма 5200 мА·соат сиғимли аккумуляторга эга ва 33 В қувватланиш технологиясини қўллаб-қувватлайди.
Мото Г Max ўзига хос IP69 стандарти бўйича чанг ва сувдан ҳимояланган. Шунингдек, у Долбй Атмос технологиясига эга стереодинамиклар, экран остидаги бармоқ изи сканери ва Android 16 операцион тизими билан жиҳозланган. Бразилия бозорида янги модел тахминан 490 доллар нархда сотувга чиқди.






























Изоҳлар 0
…