Муниса Ризаева тўй нархларини очиқлади: ижтимоий тармоқларда баҳслар бошланди

Муниса Ризаева “ИнтервюТв” лойиҳасида иштирок этиб, тўйларга чиқиш нархлари ҳақида очиқчасига гапирди.
Суҳбат давомида хонандадан “Тўйга қанчага чиқасиз?” деган савол берилган. Муниса Ризаева эса нархлар ҳудудга ва шароитга қараб фарқ қилишини таъкидлади.
Унинг айтишича, Тошкент шаҳри учун хизмат нархи ўртача 1000 долларни ташкил этади. Вилоятларга бориб хизмат кўрсатиш эса анча қимматроқ — тахминан 5 мингдан 10 минг долларгача баҳоланади.
Хонанданинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар орасида турли фикрлар билдирилиб, айримлар бу нархларни юқори деб баҳолаган бўлса, бошқалар санъаткор меҳнати ва машҳурлигини инобатга олиб, буни табиий ҳол деб ҳисобламоқда.
Мазкур интервю қисқа вақт ичида оммалашиб, мухлислар орасида қизғин баҳс-мунозараларга туртки бўлди.





























Изоҳлар 0
…