OnePlus Турбо 6Х: 7000 мАс батарея ва 144 Гс экран атиги 220 долларга

OnePlus компанияси ўзининг янги Турбо 6Х смартфонининг расмий суратларини эълон қилди ва қурилманинг асосий техник хусусиятларини очиқлади. Қурилманинг тўлиқ тақдимоти яқин соатлар ичида бўлиб ўтиши кутилмоқда, унинг тахминий нархи эса 1500 юанни (тахминан 220 доллар) ташкил этади. Янги модел расмларда кўрсатилган уч хил рангда сотувга чиқади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфон ясси ён рамкали корпус ва қўшалоқ асосий камера билан жиҳозланган. OnePlus Турбо 6Х моделининг асосий ўзига хосликларидан бири бу 144 Гс частотали ИПС экрандир. Ушбу дисплей кўзни ҳимоя қилиш функциялари билан таъминланган ва унда милтиллаш (фликкер) деярли сезилмайди.
Шунингдек, смартфон 7000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу батарея узоқ муддатли фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, олти йил давомида ўзининг дастлабки қувват хусусиятларини сақлаб қолади. Қурилманинг аппарат платформаси MediaTek Dimensity 7360 Супер чипсетига асосланган.
Шу билан бирга, OnePlus янада кучлироқ бўлган Турбо 6Х Pro моделини ҳам тайёрламоқда. У 8000 мАс сиғимли батарея, Dimensity 7400 Супер процессори, 1,5К аниқликдаги Samsung экрани ва тўлиқ сувдан ҳимоя тизими билан таъминланади. Pro версияси икки хил — тўқ сариқ ва қора рангларда тақдим этилади.





























Изоҳлар 0
…