Honor смартфонларида янги функция: МагикОС фойдаланувчи маълумотларини ҳимоялайди

Honor компанияси МагикОС операцион тизимининг янги талқинида фойдаланувчилар махфийлигини ҳимоя қилишга қаратилган “виртуал рухсатномалар” функциясини эълон қилди. Ушбу янгилик иловаларнинг шахсий маълумотларга тез-тез сўров юборишини чеклайди ва хавфсизликни янги босқичга олиб чиқади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги тизим иловаларнинг хабарлар, қўнғироқлар журнали ва тақвим каби нозик маълумотларга киришини назорат қилади. Одатда иловалар ишлаши учун камера, микрофон ёки жойлашув каби функцияларга рухсат талаб қилинади, бироқ бу маълумотларнинг сизиб чиқиш хавфини туғдириши мумкин.
“Виртуал рухсатномалар” ёқилганда, бирор илова қўнғироқлар тарихи каби махфий маълумотларни ўқишга ҳаракат қилса, тизим унга ҳақиқий маълумотлар ўрнига бўш (эмптй) маълумотларни тақдим этади. Бу эса фойдаланувчининг шахсий ҳаёти дахлсизлигини самарали ҳимоя қилади.
{7} “Maxfiylik va xavfsizlik” > “Виртуал рухсатномалар” бўлимига ўтишлари лозим. У ерда ҳар бир илова учун алоҳида чекловларни ўрнатиш имконияти мавжуд.
Мазкур янгиланиш МагикОС 10.0.0.160 версиясидан бошлаб жорий этилмоқда. Яқин ҳафталар ичида ушбу функция барча мос келувчи Honor смартфонларида пайдо бўлиши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…