Спектр-РГ космик обсерваторияси миссияси 2031-йилгача узайтирилди

Спектр-РГ космик обсерваторияси миссияси 2031-йилгача узайтирилди

Россия Фанлар академиясининг коинот бўйича кенгаши “Спектр-РГ” космик обсерваториясининг иш фаолиятини яна беш йилга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Шундай қилиб, 2019-йилда бошланган ушбу миссия, дастлабки кафолатланган фойдаланиш муддати тугаганига қарамай, камида 2031-йилгача давом этадиган бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Йиғилиш якунларига кўра, мутахассислар аппаратнинг техник ҳолатини келгуси фаолият учун етарли деб топишди. Лавочкин номидаги НПО бош конструкторининг биринчи ўринбосари Иван Москатиневнинг сўзларига кўра, обсерваториянинг барча асосий тизимлари соз ҳолатда, бортдаги ёқилғи захираси эса илмий дастурни давом эттириш имконини беради.

Яқин йилларда “Спектр-РГ” Сомон йўли марказий ҳудудлари ва галактика дискини ўта чуқур тадқиқ қилиш, бутун осмонни кенгайтирилган ҳолда кўздан кечириш ҳамда бошқа ер усти ва космик обсерваториялар билан қўшма кузатувлар олиб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, олимлар ушбу аппарат ёрдамида пульсарларни юқори аниқликда кузатишни режалаштирмоқда, бу эса табиий обектлар асосида ўзига хос космик навигация тизимини яратишга ёрдам бериши мумкин.

“Спектр-РГ” обсерваторияси Лагранж Л2 нуқтасида жойлашган бўлиб, коинотни рентген нурлари диапазонида кузатишга мўлжалланган. Аппаратда иккита рентген телескопи — Россиянинг АРТ-ХК ва Германиянинг эРОСITА қурилмалари ўрнатилган. Бироқ 2022-йил февралидан буён Германия томонининг қарори билан эРОСITА хавфсиз режимга ўтказилган, шу сабабли ҳозирда илмий дастур фақат АРТ-ХК асбоби ёрдамида амалга оширилмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, “Спектр-РГ” 2030-йилда орбитадан туширилиши кутилаётган Халқаро космик станциядан (ХКС) кўра узоқроқ хизмат қилиши эҳтимоли юқори.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар