Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим олиб ташланди. Бу ҳақда «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни матнига таяниб, ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев маълум қилди.
Унинг ёзишича, ушбу қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинган. Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3 фоизи миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 миллион сўмлик машина учун 3 миллион сўм, 300 миллион сўмлик бўлса, 9 миллион сўм).
Агар иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 миллион сўм йиғим тўланарди. Энди шу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.
«Агар кимдир машина сотиб олган-у, лекин ўз номига расмийлаштиришдаги катта харажатдан қочиб, ‘генералная доверенност’ олиб ҳайдаб юрган бўлса, улар эндиликда машиналарини ўз номларига ўтказиб олишлари мумкин. Тўғри, ҳозир нотариусда тўланадиган давлат божининг юқори ставкалари ўз кучида турибди, аммо тез орада давлат божлари ҳам камайтирилиши кутилмоқда. Янада аниқроқ айтганда, машинанинг от кучи ва йилидан қатъи назар, базавий ставканинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда», — деб ёзади у.
Фото: Telegram / Хушнуд Худойбердиев
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, «истеъмолчиларга қарши жазоловчи ва монополист» UzAuto Motors’ни қўлловчи тарзидаги бу йиғим миқдори баъзида эски автомобиллар нархининг ўзидан ҳам қиммат бўлиб кетган ва ўзбекистонликларнинг автомобиль олди-сотдисини расмийлаштиришдан кўра, ишончнома асосида битим амалга оширишдан ўзга чораси қолмаган.
Шунингдек, бу бўйича Бюджет кодексига киритилган тегишли ўзгартиришлар ҳали очиқланмаганини эслатиб ўтган.
«Автомобиль олди-сотди шартномаларини ЙҲХБдан рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар бекор қилинди (эртагаёқ ЙҲХБга боришга сал шошмай туринг, бизга ҳужжат етиб келмади ёки Бюджет кодексига ўзгартириш киритилмади, дея пайсалга солишлари мумкин). Халқ томон юриш дея баҳоланган ушбу эзгу иш учун кам сонли бўлса-да, сайланган депутатларга ва бюджет жараёнига алоқадор бошқа барча халқпарварларга ташаккур билдириш керак бўлади», — деб ёзади Бакиров. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)