date

AvtoVAZнинг янги СКМ М7 минивени дилерларга етиб келди

AvtoVAZнинг янги СКМ М7 минивени дилерларга етиб келди

Россияда AvtoVAZ компаниясининг СКМ М7 русумли янги енгил тижорат автомобиллари оиласининг сотувлари расман бошланди. Илк тайёр машиналар аллақачон дилерлик марказларига етказиб берилди. Гап бизнес ва юк ташиш учун мўлжалланган икки хил версия — юк фургони ва йўловчи ташувчи минивен ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Сотувлар бошланиши арафасида ишлаб чиқарувчи янги моделларнинг нархларига бироз тузатиш киритди. Нархлар 5 минг рублга арзонлашганидан сўнг, СКМ М7 юк фургони 2,858 миллион рубл, йўловчи минивени эса 2,945 миллион рублдан таклиф этилмоқда. Ҳар икки модел ҳам замонавий телематика платформаси ва овозли ёрдамчи тизими билан жиҳозланган.

Техник жиҳатдан автомобиллар орқа узатмали платформага қурилган бўлиб, рессорли узлуксиз кўприкка эга. Машиналар 137 от кучига эга 2,0 литрли атмосфера двигатели ва 5 поғонали механик узатмалар қутиси билан ҳаракатга келади. Бу эса уларнинг эксплуатация жараёнида чидамлилигини таъминлайди.

Дилерлик тармоғи вакилларининг прогнозларига кўра, асосий талабнинг қарийб 80 фоизи корпоратив мижозлар орасида оммабоп бўлган юк фургонларига тўғри келади. Қолган 20 фоиз улуш эса оилавий ва тижорий йўловчи ташишга мўлжалланган минивенлар ҳиссасига ўтиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » AvtoVAZнинг янги СКМ М7 минивени дилерларга етиб келди