date

Zeekr энди етакчи эмас: Хитойнинг энг ақлли автомобиллари эълон қилинди

Zeekr энди етакчи эмас: Хитойнинг энг ақлли автомобиллари эълон қилинди

Ж.Д. Повер компаниясининг Хитой бўлинмаси Теч Эхпериенсе Индех (ТХИ) тадқиқоти натижаларига кўра, 2026-йилнинг энг “ақлли” автомобил брендлари рейтингини эълон қилди. Мазкур тадқиқот 2025-йил майидан 2026-йил февралигача янги машина сотиб олган 32 813 нафар эгалари ўртасида ўтказилди. Унда Хитойнинг 81 та шаҳридаги 255 та модел иштирок этди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Умумий ТХИ индекси ўртача 658 баллгача кўтарилган бўлса-да, сўнгги тўрт йил ичида илк бор ақлли функцияларнинг ишлаш сифати пасайгани қайд этилди. Фойдаланувчилар кўпинча ҳайдовчига кўмаклашувчи ассистентларнинг беқарор ишлашидан шикоят қилмоқдалар. Рейтингда Huawei томонидан қўллаб-қувватланадиган Аито бренди 815 балл билан мутлақ етакчига айланди.

Кейинги ўринларни Денза (806), Zeekr (794), Аватр (787), Li Auto (786) ва Xiaomi (782) эгаллади. Шуни таъкидлаш жоизки, Zeekr ўзининг аввалги етакчилик мавқеини бой берган. Электромобиллар сегментида рақобат кескинлашиб бораётгани ушбу кўрсаткичларда яққол намоён бўлмоқда.

Ички ёнув двигателли премиум автомобиллар сегментида Mercedes-Benz (703) энг яхши натижани қайд этди. Ундан кейинги поғоналарни BMW (683), Porsche (680) ва СAIК Audi (668) эгаллади. Оммавий бензинли маркалар орасида эса Tank (668) бренди пешқадамлик қилмоқда.

Оммавий сегментнинг бошқа вакиллари орасида ГАК (637), Changan (635), Chery (635), Жетоур (634) ва Лйнк & Ко (633) каби брендлар ҳам юқори ўринлардан жой олди. Шунингдек, рўйхатда Haval, Geely, Буикк ва Hongqi каби маркалар ҳам ўз кўрсаткичлари билан қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Zeekr энди етакчи эмас: Хитойнинг энг ақлли автомобиллари эълон қилинди