Россияда RAM пикапларига талаб кескин ошди: Савдо ҳажми 121 фоизга ўсди

Россия автомобил бозорида Америка пикапларига бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортди. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида RAM брендига тегишли 892 та янги автомобил рўйхатга олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичдан (403 та) 121 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
“Автостат” агентлиги раҳбари Сергей Целиковнинг маълум қилишича, асосий талаб RAM 1500 моделига тўғри келган. Ҳисобот даврида ушбу моделдан 877 дона сотилган бўлса, қолган 15 та рўйхатдан ўтиш ҳолати оғирроқ вазнли RAM 2500 пикапи ҳиссасига тўғри келди.
Ҳозирги вақтда RAM автомобилларини Россияга олиб кириш муқобил каналлар орқали амалга оширилмоқда. Расмий етказиб бериш тўхтатилганига қарамай, автомобиллар асосан БАА ва Қирғизистон орқали параллел импорт схемаси асосида етказиб берилмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, RAM 1500 ўзининг қуввати ва ҳашаматли интерери туфайли премиум сегментдаги йўлтанламаслар ўрнини эгалламоқда. Ушбу тенденция Россия бозорида Ғарб брендларининг расмий ваколатхоналари йўқлигида ҳам юқори тоифадаги машиналарга талаб сақланиб қолаётганини кўрсатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!