2 141
Европанинг Россия ёнилғисидан воз кечиши бутун дунё учун жиддий оқибатларга олиб келмоқда
Фото: Bloomberg
Европанинг Россия ёнилғисидан воз кечиш кампанияси Москвани Украинага бостириб киргани учун жазолашга мўлжалланган эди. Bloomberg нашри бунинг Осиёга оқибатлари ҳақида сўз юритди.
Россия ва Украина ўртасида уруш Покистонга жиддий талафотлар етказди. Бундан ўн йил олдин дунёнинг аҳолиси бўйича бешинчи мамлакати бугунги кунда нархларнинг кескин кўтарилишидан ҳимояланиш чоралар кўрмоқда.
Мамлакат суюлтирилган газга катта миқдорда сармоя киритиб, Италия ва Қатардаги етказиб берувчилар билан узоқ муддатли шартномалар имзолаган эди.
Бироқ етказиб берувчилар Покистон билан шартномани бекор қилиб Россия нефть ва гази ўрнига муқобил излаётган янада даромадли Европа бозорига сотишмоқда.
Ўтган Ҳайит байрами арафасида электр тўхтаб қолмаслиги учун ҳукумат бозордан LNG (суюлтирилган газ) жўнатмасини 100 млн долларга сотиб олди. Бу рақам нақд пул танқислиги кузатилаётган мамлакат учун рекорд даражада кўпдир.
Июлда якунланадиган молиявий йилда мамлакатнинг LNG учун харажатлари 5 миллиард доллардан ошиши мумкин, бу бир йил аввалгидан икки баравар кўп.
Шунга қарамай, ҳукумат ўз фуқаролари учун аҳволни юмшата олмайди: Халқаро валюта жамғармаси ёқилғи ва электр энергиясига субсидияларни қисқартириш шарти билан Покистон халқини қутқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ҳозир Покистоннинг баъзи ҳудудларида 12 соатдан кўпроқ вақт давомида режалаштирилган электр узилишлари кузатилмоқда, бу эса давом этаётган жазирамада кондиционердан фойдаланишни чеклайди.
Покистоннинг собиқ бош вазири оломонни митинглар ва норозилик намойишларига жалб этишда давом этмоқда, бу эса фуқароларнинг 13,8 фоизга ўсаётган инфляциядан ғазабини кучайтирмоқда.
Ўтган ҳафта ҳукумат энергияни тежаш бўйича янги чора-тадбирлар тўпламини эълон қилди. Давлат хизматчилари шанба кунги навбатдаги сменалардан озод қилинди ва хавфсизлик ходимлари учун бюджет 50 фоизга қисқартирилди.
Электр узилишлар пайтида хизматни давом эттириш учун уяли уяли алоқа операторлари захира генераторларидан фойдаланмоқда, бироқ уларда ҳам ёқилғи тугаяпти.
Сўнгги икки йил ичида LNG нархи биринчи навбатда пандемиядан кейинги талаб, сўнгра Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли 1000 фоиздан ортиқ ошди.
Россия Европанинг энг йирик табиий газ етказиб берувчиси бўлиб, таъминотдаги узилишлар таҳдиди март ойида нархларни рекорд даражага кўтарди.
Фото: Bloomberg
Европада LNG‘га бўлган талаб кескин ошмоқда ва жорий йилда LNG импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга ошди. Яқин йилларда нархлар пасайиши кузатилмаяпти.
Европа Иттифоқидаги сиёсатчилар Украинадаги уруш туфайли Россия билан алоқаларни узгани сабабли газга муқобил сифатида LNG етказиб беришни сезиларли даражада ошириш режасини ишлаб чиқди.
Шу сабабли Европа дунёдан катта миқдорда LNG сўрамоқда. Бу эса ривожланаётган дунё мамлакатларига камроқ LNG боришини англатади.
2017 йилда Покистонни LNG билан таъминлаш учун анча арзон нархларда шартнома имзолаган Италиянинг Eni SpA ва Gunvor Group компаниялари Европада нархлар ошиши заҳотиёқ битимни бекор қилди.
Шу тариқа Покистонда энергия инқирози бошланди ва у ёлғиз эмас. Дунё бўйлаб кўплаб ривожланаётган давлатлар чекланган бюджетлари доирасида аҳолининг эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилмоқда.
Молиявий инқироз ва йирик нефть танқислиги шароитида Шри-Ланка ёқилғи сотиб олиш учун Россияга мурожаат қилди.
Покистон, шунингдек, Россиянинг LNG етказиб берувчилари билан узоқ муддатли шартномаларни ўрганмоқда.
Ҳиндистон аллақачон Россиядан харидларни кучайтирган, бу тенденция тезлашиши мумкин. Ёзнинг жазирамасига жавобан ҳукумат электр станцияларига хориждан ёқилғи сотиб олишни буюрди.
Бангладеш ва Мьянмада ҳам бу муаммо кузатилмоқда. Нархларнинг юқорилиги туфайли икки давлат LNG сотиб олишга қийналмоқда.
Европадаги катта ўзгаришлар Ҳиндистон ва Гана каби бошқа мамлакатларни LNG’га қарамликни ошириш бўйича режаларини қайта кўриб чиқишга ундайди. Айрим давлатлар атмосферага ниҳоятда зарарли моддалар чиқарувчи кўмир ёқилғисидан фойдаланишни кўпайтирмоқчи. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда