Украинадаги давом этаётган уруш Россия билан бир қаторда Европа қишлоқ хўжалигига ҳам сезиларли таъсир кўрсатди, Масалан Полшада баъзилар Украина донларига нисбатан тоқатсизлик қиляпти. Украинадаги уруш Европа иқтисодиёти, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай муаммоларни келтириб чиқаряпти?
Сўнгги вақтларда Европанинг бир нечта мамлакатларида фермерлар йирик норозилик намойишларини ўтказмоқда. Улар қишлоқ хўжалиги учун субсидияларнинг бекор қилинишига қарши чиқяпти. Субсидияни камайтириш ёки бекор қилиш масаласи кун тартибига чиқишига сабаб – Украинадаги уруш сабаб мудофаа харажатларини оширган ҳукуматлар бошқа харажатларни қисқартиришга мажбур бўляпти.
Бошқа томондан эса, Евроиттифоқда Украинани қўллаш учун бу мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига кенг йўл очиб берилган. Бу эса, табиийки, европалик фермерларга ёқмаяпти.
Kun.uz бу мавзудаги саволлар билан иқтисодчи Зокир Усмоновга мурожаат қилди.
— Украинадаги уруш Европа фермерларига қандай таъсир кўрсатди?
— Мамлакатлар иқтисодиётида бир нечта асосий тармоқлар бўлади, саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги кабилар. Ривожланган давлатлар, хусусан, Европанинг кўпгина давлатларида қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши у даражада катта эмас, 5-10 фоизни ташкил қилади. Лекин бу озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи бўлгани учун стратегик аҳамиятга эга, нозик масала.
ЕИ 2021-2027 йилларда қишлоқ хўжалигига субсидия қилиш учун 380 млрд доллар ажратишни режалаштирган, жуда катта маблағ бу. Чунки айтганимиздек, озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ масала бўлгани учун кўп давлатлар субсидиялар ажратади, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маълум харажатларини қоплаб бериб туради.
ЕИ уруш бошлангач, Украинага ёрдам сифатида у ердан импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига чеклов-талабларни олиб ташлади, яъни имтиёз берди. Полшалик иқтисодчиларга кўра, 2 йил ичида ЕИ Украинага 6 млрд долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилган бўлса, Украина ЕИга 19 млрд долларлик экспорт амалга оширган. Украина маҳсулотларига чеклов олингач, нарх масаласида рақобатбардошлиги ортиб, бошқалар маҳсулотини сотолмай қоляпти. Аслида бу жуда катта муаммо эмас, Россия томони бўрттириб кўрсатяпти вазиятни.
Полшада товуқ гўштининг 47 фоизи Украинадан кириб келяпти, чунки арзон. Бунинг ортидан маҳаллий фермерлар йўқотишларга дуч келяпти. Лекин айтганимдек, жуда катта муаммо эмас бу.
— Европа давлатларининг қишлоқ хўжалигига зарар етяптими?
— ЕИ давлатлари зарар кўраётгани йўқ, чунки уларга арзон маҳсулотлар кириб келяпти, фақат ўша қишлоқ хўжалиги соҳасидагилар зарар кўриши мумкин. Лекин бу муаммо устида ҳам ишлар кетяпти.
Асосий зарар кўрувчи – Россия. Европага Россия маҳсулотлари экспорти яна ошган, уруш бошланганда тўхтатилган эди кенг кўламда. Рубл курси ошгач, Россия маҳсулотлари рақобатбардошлиги ошди. Асосий харидорлар – Италия, Белгия, Греция каби давлатлар, бошқа бир каналлар орқали бўляпти. Санкциялар сабаб тўлов масаласида муаммо бўлиб, сотилган маҳсулотлар тўлови ўзларида қолиб кетяпти, тўғридан тўғри тўлаш имкони йўқ, Россия демпинг қилиб, арзон нархларда сотяпти.
Қишлоқ хўжалигининг Европа давлатлари ЯИМда 5-10 фоизни ташкил этиши сабабли фермерларнинг эътирози катта муаммога айланмайди, Украина маҳсулотлари учун имтиёзлар сақланиб қолади.
— Полшанинг эътирози айнан нимада? Чунки кўпроқ Полшада норозиликлар бўляпти.
— Полша иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг улуши иттифоқнинг бошқа давлатларига қараганда юқорироқ. Бундан ташқари, Россия таъсири остидаги провокациялар ҳам бор дейиляпти бу ерда. Полшада шундай провокациячиларни жазолаш масаласи ҳам кўриляпти.
Полша Украинани қўллаш позициясида турибди. Бундан зарар кўраётганларга компенсация бўлиши ҳам кўзда тутилган, шу нарса аҳолига тўғри етказилмаган.
— Норози қатламни тинчлантириш ёки уларнинг ҳақ-ҳуқуқи учун қандай чоралар бўляпти?
— Бу бўйича Европа Иттифоқида лойиҳа кўриб чиқиляпти. Норозиликларнинг олдини олиш, компенсация берилишини тушунтириш, қайси фондлардан қоплаш масалалари кўриляпти. ЕИда қанча катта ерга эга фермер бўлса, шунча кўп субсидия олади, шу маънода Украинага имтиёзлардан кўпроқ кичик хўжаликлар зарар кўряпти. Ёрдам асосан ана шу кичик хўжаликларга қаратилади. Умуман, чора-тадбирлар кўриш тизимли равишда кўриб чиқиляпти.
Украинадан импортга кетган 19 млрд евро ЕИ учун катта маблағ эмас, буни зарар кўрганларга қоплаб беролади. Европа Иттифоқи учун ҳозир Украинани қўллаш – асосий масала.
НормуҳаммадАли Абдураҳмонов суҳбатлашди
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан