
Италиялик ярим ҳимоячи, ҳозирда Англиянинг "Ньюкасл" клубида тўп сураётган Сандро Тонали, аввалги жамоаси "Милан"га қайтишни хоҳлайди. Бу ҳақда "Corriere della Sera" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчи "Милан"да ўйнаган даврларини соғинмоқда. Шунингдек, "Ювентус" клуби ҳам Тоналини ўз сафига қўшиб олишни истаяётгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, футболчининг "Ньюкасл" билан шартномасида бекор қилиш имконияти назарда тутилмаган. Эслатиб ўтамиз, Тонали 2021 йил ёзида "Милан"дан "Ньюкасл"га кўчиб ўтган эди.
Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказиб, 3 та голли узатма амалга оширди. Тонали "Ньюкасл" билан 2028 йилгача шартнома тузган ва унинг трансфер қиймати "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, 75 миллион еврога тенг.
Сандро Тонали "Милан"ни соғиняпти
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар