date

Мареска: Мураббий йўқ жамоага қарши ўйнаш осон эмас

Мареска: Мураббий йўқ жамоага қарши ўйнаш осон эмас
Ноябр ойи бошида "Вулверхэмптон" бош мураббий Витор Перейрани истеъфога чиқарди. "Челси" бош мураббийи Энцо Марескага мураббий йўқ жамоага қарши ўйин олдидан тайёрланиш қийин эмасми, деб савол берилди.

"Ҳа, бу шу сабабли қийин. Шунингдек, биз чоршанба оқшом ўйнадик. Кеча жамоамиз дам олди, бугун эса кичик машғулот ўтказдик, эртага эса ўйин. Ўйин режаси ҳам ўзгарди, аммо биз бунга мослашишимиз керак", - деди Мареска матбуот анжуманида.

Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Челси" ва "Вулверхэмптон" ўртасидаги ўйин 8 ноябр куни Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. "Аристократлар" ҳозирда АПЛ жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мареска: Мураббий йўқ жамоага қарши ўйнаш осон эмас