date

Карлос Форбес Португалия терма жамоасига чақирилди

Карлос Форбес Португалия терма жамоасига чақирилди
21 ёшли "Брюгге" вингери Карлос Форбес ўз фаолиятида илк бор Португалия терма жамоасига чақирилди. Ушбу қарор футболчининг Чемпионлар Лигаси доирасида "Барселона"га қарши ўйиндаги ёрқин иштирокидан сўнг қабул қилинди.

Ўша учрашувда (3:3) Форбес икки бор гол уриб, яна бир голга ассистентлик қилди. Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси ноябрь ойидаги халқаро танаффусда 13 ноябрь куни сафарда Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

16 ноябрь куни эса "европалик бразилияликлар" ўз уйларида Арманистон терма жамоаси билан беллашади. Португалия терма жамоаси ўз саралаш гуруҳида 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндан фарқ эса беш очкони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карлос Форбес Португалия терма жамоасига чақирилди