13:28 / 22.05.2024
282

Эрта ёшда турмуш қурган Голливуд юлдузлари (фото)

Эрта ёшда турмуш қурган Голливуд юлдузлари (фото)
Голливуднинг кўплаб юлдузлари тиғиз иш жадвали туфайли оила ҳақида ўйлашга вақт ажратолмайди. Аммо шоу-бизнес вакиллари орасида истиснолар ҳам мавжуд. Бугун шундайлар ҳақида гаплашамиз.

Кевин Жонас
Jonas Brothers’нинг энг каттаси биринчи бўлиб турмуш қурганидан ажабланмаса ҳам бўлади. Ўша пайтда Кевин Жонас жуда ёш эди. 2009 йилда 22 ёшли мусиқачи 23 ёшли соч стилисти Даниэль Делис билан никоҳдан ўтади. Ҳозирда эр-хотин қизлари — Валентина Анжелина ва Элина Роузни тарбияламоқда.


Милла Йовович
Лойиҳа директори Люк Бессон “Бешинчи элемент” фильмида Милла Йововичнинг қалбини забт этади. Фильм чиққан йили — 1997 йилда юлдузлар турмуш қуради. Ўшанда Милла 22 ёшда, Люк эса 38 ёшда эди. Ёшдаги тафовутга қарамай, уларнинг никоҳи икки йил давом этади.


Ҳейли Бибер
2018 йилда Ҳейли Болдуин ва Жастин Бибернинг севги ҳикояси янги босқичга кўтарилади. 21 ёшли модель ва 24 ёшли хонанда турмуш қуради. Биргаликда яшаган йиллари давомида улар ҳеч қачон бир-бирига бўлган ҳис-туйғуларига шубҳа қилиш учун сабаб бермайди. Тез орада Ҳейли ва Жастин илк бора ота-она бўлади.


Оливия Уайлд
19 ёшида Оливия Уайлд ўзидан 10 ёш катта италиялик режиссёр Тао Русполига турмушга чиқади. Уларнинг никоҳи 2003 йилдан 2011 йилгача давом этган. Оливия тан олганидек, у муносабатларни сақлаб қолиш учун охиригача ҳаракат қилади, аммо бундан ҳеч нарса чиқмайди.


Ким Кардашьян
Ким Кардашьяннинг биринчи ва яширин никоҳи узоқ давом этмайди. 2000 йилда у продюсер Деймон Томасга турмушга чиқади. Ўша пайтда модель 19 ёшда, Деймон эса 29 ёшда эди. Кейинчалик Кардашьян бу ишидан пушаймон бўлади. Уч йил ўтгач, Ким золим эридан қочиб кетади.


Жонни Депп
Актёрнинг биринчи муҳаббати визажист Лори Энн Эллисон бўлган. 1983 йилда улар никоҳи қайд этилади. Ўшанда Жонни Депп 20 ёшда, Лори эса 26 ёшда эди. Айнан Эллисон эрига катта кинога кириб келишига ёрдам берган. У Деппни Николас Кейжнинг агенти билан таништиради, шундан сўнг ёш Жонни фильмларга таклиф қилинади. Никоҳдан икки йил ўтгач, эр-хотин тинч ва жанжалсиз ажралади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрта ёшда турмуш қурган Голливуд юлдузлари (фото)