Путин Си Цзиньпинга қўл узатди, аммо Путин ноқулай вазиятда қолди (видео)

1 дақиқа ўқиш0
Путин Си Цзиньпинга қўл узатди, аммо Путин ноқулай вазиятда қолди (видео)

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путинни ноқулай вазиятга солиб қўйди. Шенчжен шаҳрида ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити доирасидаги маросимда Путин унга қўл узатганида, Хитой раҳбари жавобан қўл бериб кўришмади. Кейин эса суратга тушиш вақтида Россия етакчисини Доналд Трамп ёнидан четга йўналтириб, рафиқаси Пен Лиюан учун жой бўшатди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Воқеа 18 ноябрь куни уч давлат раҳбари ва бошқа меҳмонлар гуруҳ бўлиб суратга тушишга тайёрланаётган вақтда юз берди. Дастлаб Доналд Трамп Си Цзиньпин ва унинг рафиқаси билан кўришди. Шундан сўнг Путин уларга яқинлашиб, қўл узатди. Видеода Си Цзиньпин унинг бу ишорасига жавоб бермагани кўринади. Кейин Путин Трамп билан қўл бериб кўришиб, қисқа суҳбатлашди.

Шундан сўнг суратга тушиш учун жойлашиш жараёнида Си Цзиньпин Путинни Трамп ёнидан бошқа томонга йўналтирди ва рафиқаси Пен Лиюан учун жой очди. Натижада Путин АҚШ ва Хитой раҳбарларидан алоҳида жойда суратга тушди.

Эътиборлиси, Си Цзиньпин саммитга келган Доналд Трампни Шенчжен аэропортида шахсан кутиб олди. Бу Хитой раҳбарининг хорижий давлат етакчисини аэропортда кутиб олиши билан боғлиқ кам учрайдиган дипломатик ишора сифатида баҳоланди. Путин эса аэропортда Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси аъзоси Сай Си томонидан кутиб олинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?