АҚШ осмонида медузага ўхшаш сирли жисм пайдо бўлди

1 дақиқа ўқиш25
АҚШ осмонида медузага ўхшаш сирли жисм пайдо бўлди

АҚШнинг Аляска штати Анкориж шаҳрида осмонда медузага ўхшаш, узун пайпаслагичли қорамтир жисм пайдо бўлди. Ғайриоддий манзара 15 июнь куни тасодифан видеога тушиб қолган.

Сара Жейн Осборн ўша куни камалакни суратга олаётган пайтида осмонда ҳаракатланаётган номаълум объектни ҳам камерага муҳрлаган. Унинг сўзларига кўра, жисм тахминан уч дақиқа давомида кўзга ташланиб турган.

Мазкур видео ноябрь ойида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида турли тахминларга сабаб бўлди. Айримлар уни номаълум учувчи объект билан боғлаган бўлса, бошқалар оддийроқ изоҳларни илгари сурди.

Пентагоннинг собиқ НУЖ тадқиқотлари бўлими раҳбари Шон Киркпатрикнинг тахминича, тасвирда узун тасмалари бўлган варрак акс этган бўлиши мумкин. Аляскадаги ҳарбий база вакиллари ҳам видеодан хабардор эканини маълум қилган, аммо ҳодиса юзасидан батафсил изоҳ бермаган.

Ҳозирча осмонда кўринган жисмнинг айнан нима экани расман аниқланмаган. Шу боис ноодатий тасвир атрофидаги жумбоқ очиқ қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?