Фото: Getty Images
Америкалик миллиардер Илон Маск 2027 йилга келиб дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. Бу ҳақда миллиардерларнинг мол-мулкини кузатиб борувчи Informа Connect Аcаdemy компанияси хабар берди.
Bloomberg нашрига кўра, таниқли тадбиркорнинг бойлиги йилига ўртача 110 фоизга ўсиб бормоқда. Маск 251 миллиард доллар билан дунёдаги энг бой одам ҳисобланади ва илк триллионер бўлишга даъвогардир. Бошқа даъвогарлар қаторида ҳиндистонлик бизнес конгломерат асосчиси Гаутам Адани ҳам бор. Унинг бойлиги йилига 123 фоизга ўсишда давом этса, у 2028 йилга келиб триллонерга айланиши мумкин.
Прогнозларга кўра, ундан кейинги ўринларни Нвидиа бош ижрочи директори Женсен Хуанг ва индонезиялик энергетика ҳамда кон саноати магнати Пражого Пангесту эгаллайди. Улар ҳам 2028 йилда триллионерга айланиши мумкин.
2030 йилга бориб Меtа корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг ва Louis Vuitton Моet Hennesy компаниялар гуруҳи бош директори Бернар Арно ҳам триллионерга айланиши кутилмоқда.
1916 йилда дунёнинг биринчи миллиардери эълон қилинганди. У ўша пайтдаги энг йирик нефть компанияси Standart Oil’нинг асосий акциядори ҳисобланган америкалик Жон Д.Рокфеллер эди.
Дунё олимларининг кўпчилиги улкан бойликларнинг тўпланишини ижтимоий касаллик деб ҳисоблайди. Чунки баъзи ҳисоб-китобларга кўра, энг бадавлат кишиларнинг 1 фоизи Ер юзида карбонат ангидрид чиқаришда энг камбағал 66 фоиздан кўпроқ улушга эга. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди