23:14 / 01.08.2018
9 027

Жиноят оламида Сурик Андижоний лақаби билан машҳур Сурен Тавадов «Қонундаги ўғри» «титул»идан маҳрум бўлди

Жиноят оламида Сурик Андижоний лақаби билан машҳур Сурен Тавадов «Қонундаги ўғри» «титул»идан маҳрум бўлди
Маълум бўлишича, бу ишнинг бошида Россиядаги жиноят олами «қироли» Захарий Калашов (Шакро Молодой) турган. Яъни, Андижоний олмос бизнеси билан шуғулланувчи шахслардан бир неча миллион доллар миқдорида «улуш» олган. Аммо бу пулларни Шакро Молодой билан бўлишмаган.

Энди озгина ортга қайтсак. «Сурик Андижоний» «қонундаги ўғри» «титул»ига 2004 йили эга бўлган. Бу йиғинда марҳум ўғри Дед Ҳасан шахсан иштирок этган. Шу сабабли Андижоний тартибга кўра ўтадиган суҳбатга ҳам жалб этилмаган.

Лекин Дед Ҳасан ўлдириб кетилгач, Андижонийнинг бошига кулфатлар ёғила бошлади. Уни полициячилар бир неча марта профилактик рейдлар давомида қўлга олишди. 2015 йил августида эса қанчадир грамм героинни уйида сақлаганликда айбланиб, уй қамоғига маҳкум этилди. Сурик Андижоний эса уй қамоғи тартибини қайта-қайта бузавергач, СИЗО га олиб кетишга мажбур бўлишди. Бироқ 10 миллион рубл пулни гаров сифатида тўлаб қамоқдан чиқди. Айтишларича, тергов изоляторидалик пайтидаёқ уни «қонундаги ўғри» «титул»идан маҳрум этишга киришишган.

Бунинг бошида эса кутилганидек, Шакро Молодой турган. Чунки у Андижонийдан ўша ўзи мўлжаллаган улушни ололмагач, қаттиқ ранжиган ва жазолашга аҳд қилганди. 2016 йил июлида Шакрони қамоққа олишди ва ўн йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Демак, у Андижонийни титулдан маҳрум этишга улгурмади. Аммо бу фожиа эмасди. Гарчи Сурик Шакро қамалгач, бир нечта «қонундаги ўғри»лар билан учраша бошлаган, улар Сурикнинг титулини тан олишган бўлса-да, жазодан қочиб қутула олмади.

Яқинда Россиядаги ўғрилар «Общаги»нинг ишончли қўриқчиси Кахабер Парпали (Каха Гальский) Шакронинг кўрсатмасига биноан Сурик Андижонийни Москвадаги ресторанлардан бирига таклиф этди. Ўша ерда уни тан олган янги ўғрибошилар ҳам иштирок этди. Сурик шу куни титулдан маҳрум этилди. Бундан ташқари, барибир олмос бизнеси эгаларидан олган пулларнинг маълум қисмини Шакро Молодойга етказиши мажбурий деб қўйилди.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)