Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Толимаржон иссиқлик электр станциясида қўшимча рвишда 850–950 МВт лик энергия ишлаб чиқарувчи қурилмани ўрнатиш мақсадида 450 млн долларлик заём ажратишни маъқуллади. Бу электр энергия ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига ва Ўзбекистон энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон беради.
“Ўзбекистон энергетика сектори ва унинг энергия ишлаб чиқарувчи қувватларини модернизациялаш мамлакатнинг иқтисодиёти ва ривожи учун муҳим роль ўйнайди. ОТБнинг кўмаги мамлакатнинг энергияга ошиб бораётган эҳтиёжларини қаноатлантиради ва энергетик сектор барқарорлигини таъминлайди”, деб айтган ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича энергетика департаменти мутахассиси Сёнг Дак.
Айни вақтда Ўзбекистон энергетика секторининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 10 фоизни ёки мамлакат экспорти ҳажмининг 25 фоизини ташкил қилади. Бироқ электр энергияга талаб мавжуд қувватларга нисбатан ошиб бормоқда ва 2020 йилга келиб 14,600 ГВт/соатга етиши кутилмоқда.
ОТБ лойиҳаси доирасида Толимаржон ИЭСни комбинациялашган циклдаги қўшимча буғ-газ турбиналарини ўрнатиш йўли билан қувватини ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, қўшимча турбиналар ИЭСнинг умумий қувватини 2600 МВтгача оширишга имкон беради.
ОТБнинг молиялаштириши Ўзбекистон энергетика секторига аввалги кўмакнинг давоми ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди