Жаҳон банки Ўзбекистон электр тармоқларига $100 млн ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги электр инфратузилмасини янгилаш ва рақамлаштириш лойиҳаси учун 100 миллион доллар ажратади. 27 октябрь куни тасдиқланган дастур доирасида мамлакат бўйлаб 60 та муҳим электр подстанциясини модернизация қилиш ва уларнинг бошқарув тизимларини рақамлаштириш режалаштирилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 371 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағ учта манба ҳисобидан шакллантирилади:
• Жаҳон банки: 100 миллион доллар.
• Осиё тараққиёт банки: 200 миллион доллар.
• Ўзбекистон ҳукумати: 71 миллион доллар.
Дастурнинг асосий мақсади электр тармоқлари самарадорлигини ошириш ва мамлакатда электр таъминоти барқарорлигини мустаҳкамлашдан иборат. Бунинг учун танланган 60 та подстанцияда мавжуд ускуналар ва бошқарув тизимлари янгиланади, рақамли технологиялар жорий этилади.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида электр тармоқларидаги узилишларни камайтириш, подстанциялар ишини самарали бошқариш ва электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бериш ишончлилигини ошириш кўзда тутилган.

























Изоҳлар 0
…