Тез-тез бош оғриғи безовта қилса, бу муаммонинг сабабини албатта излаш керак. Бош оғриғига шунчаки чидаб ўтириб бўлмайди ёки оғриқ қолдирувчи воситалар билан иш битмайди. Соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларни эътиборсиз қолдирманг, эҳтимол, организм бош оғриғи орқали баъзи муаммолар ҳақида сигнал бераётгандир.
Тез-тез бош оғриғи: сабаблар рўйхати
Ҳар бир инсон камида бир марта бош оғриғини бошдан кечирган. Аммо, агар бундай оғриқ даврий эмас, балки мунтазам бўлса, бу жиддий муаммо бор деганидир.
Бош оғриғининг асосий сабаблари:
- Тез-тез стресс, кучли руҳий ёки жисмоний зўриқиш.
- Гормонал бузилишлар. Бундай ҳолатлар, масалан, ҳомиладорлик ёки менопауза даврида, организм бутунлай қайта тикланганда пайдо бўлиши мумкин.
- Кўзнинг зўриқиши. Бунга компьютерда узоқ вақт ишлаш, 3D фильмларни томоша қилиш ва ҳоказолар сабаб бўлади.
- Дориларни узоқ муддатда қабул қилиш. Бу ҳолда, бош оғриғи препаратни ичишни тўхтатгандан кейин яна 2 ҳафта давом этиши мумкин.
- Бош жароҳати. Оғриқ шикастланишнинг табиатига қараб 2 дан 8 ҳафтагача давом этади.
- Семириб кетиш. Бу мия ёки орқа мия яллиғланиши бўлиб, бошдаги оғриқ кўнгил айниш, қусиш билан бирга келади.
- Оптик нервларнинг шикастланиши. 40 ёшдан ошган одамларда бош оғриғининг умумий сабаби ҳисобланади.
- Мия саратони.
Дарвоқе, агар бошнинг пешона қисми тез-тез оғриса, бунинг ўзига хос сабаблари бўлиши мумкин. Кўпинча бундай оғриқлар синусит ёки фронтал синусит туфайли юзага келади.
Тез-тез бош оғриганда нима қилиш керак ва қайси шифокор билан боғланиш лозим?
Доимий бош оғриғидан азият чекадиган одамнинг биринчи қиладиган иши — бу оғриқ қолдирувчи таблеткаларни қабул қилишдир. Бироқ оғриқни халқона усуллар билан бартараф этган яхшироқ. Янги карам баргини пешонангизга қўйинг, ўзингизга мазали ромашка чойини дамланг ва чаккаларингизни лимон ёки лаванда эфир мойи билан уқаланг. Бу усуллар бош оғриғини йўқ қилади.
Тез-тез бош оғриганда шифохонага боришни унутманг. Неврологга мурожаат қилган маъқул, чунки кўпинча бундай оғриқлар мия ёки орқа мия билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Шунингдек, терапевт билан учрашсангиз, у сизга мутахассисга йўлланма ёзиб беради.
Бундай оғриқнинг сабаблари кўп бўлиши мумкин ва уларнинг аксарияти жуда жиддий. Шунинг учун доимо оғриқ қолдирувчи таблеткаларни ичмаслигингиз ва шифокорга ташрифни кечиктирмаслик керак.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг