
"Борнмут" вингери Антуан Семеньо қишки трансфер ойнасида "Ливерпул"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Манбага кўра, Мерсисайд клуби 25 ёшли футболчи учун 74 миллион евро миқдорида таклиф билан чиққан. Семеньонинг ўзи ҳам "Ливерпул"га қўшилишни хоҳлаётгани айтилмоқда.
"Борнмут" футболчини фақат шартномада белгиланган махсус шарт бажарилгандагина қўйиб юбориши мумкин. Ушбу шарт Англия Премьер-лигасининг учта клубига тегишлидир.
Бироқ батафсил маълумот ошкор қилинмаган. Жорий мавсумда Семеньо Англия чемпионатида 10 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар