date

Симеоне Хулиан Альваресни юқори баҳолади

Симеоне Хулиан Альваресни юқори баҳолади
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи, аргентиналик мутахассис Диего Симеоне ҳужумчи Хулиан Альвареснинг The Best мукофоти номзодлари рўйхатига киритилмаганини изоҳлади.

"Хулиан ажойиб футболчи. У "Атлетико" учун жуда муҳим ўйинчи. Уни жаҳон футболининг энг яхши ҳужумчиларидан бири деб аташ мумкин. Умид қиламанки, Альварес клубимизга катта фойда келтиришда давом этади", - дейди мураббий beIN Sports нашрига берган интервьюсида.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида 25 ёшли ҳужумчи 11 учрашувда қатнашиб, 7 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Хулиан Альваресни юқори баҳолади