date

ПСЖ "Барселона"нинг трансфер нишонини тортиб олиши мумкин

ПСЖ "Барселона"нинг трансфер нишонини тортиб олиши мумкин
"Кристал Пэлас"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Муньос ПСЖнинг трансфер нишонига тушди. Париж клуби Чемпионлар лигасидаги "Бавария"га қарши ўйинда Ашраф Ҳакимининг жароҳат олганидан кейин ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш йўлида изланишни бошлади.

Transfer News Live нашри Fichajesга асосланиб хабар қилишича, ПСЖ Муньосни қишги трансфер ойнасида ўз таркибига қўшишни режалаштирмоқда. Илгари бу футболчи билан "Барселона" ҳам қизиққан эди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, колумбиялик футболчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланган. Унинг "Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган ва яна бир йилга узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ "Барселона"нинг трансфер нишонини тортиб олиши мумкин