date

Ўзбекистон Ирландияга қарши ўйинда ҳисобни очди

Ўзбекистон Ирландияга қарши ўйинда ҳисобни очди
Ўзбекистон У-17 миллий терма жамоаси Европа сафаридаги навбатдаги учрашувда Ирландия ёшлар жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу беллашув гуруҳ босқичида етакчиликни аниқлаб берувчи муҳим ўйин сифатида эътироф этилмоқда.

Учрашувни ўзбекистонлик мураббийлар танлаган асосий таркиб бошлади. Йигитлар илк дақиқаларданоқ фаол ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозаси томон бир неча хавфли ҳужумларни уюштирди. Ўйиннинг дастлабки қисмида Абубакр Шукруллаев дарвозабон қайтарган тўпни бир тегинишда дарвозага йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Мазкур ўйин нафақат ғалаба учун, балки гуруҳда етакчиликни қўлга киритиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Йигитларимизга ушбу тарихий беллашувда омад тилаймиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Ирландияга қарши ўйинда ҳисобни очди