07:03 / 29.08.2017
9 482

“Аватар” сўзининг ифодаси Пайғамбаримиз Муҳаммадга(с.а.в) тўғри келади. Буни ўқиб буддавийлар шокка тушди

“Аватар” сўзининг ифодаси Пайғамбаримиз Муҳаммадга(с.а.в) тўғри келади. Буни ўқиб буддавийлар шокка тушди
ҲИНДЛАР, ҲИНДУВИЙЛАР, БУДДАВИЙЛАР УШБУ МАҚОЛАНИ ЎҚИБ ШОККА ТУШДИЛАР!!!
Мазкур маълумотни Фахриддин Раҳматов Буюк Британиядаги Оксфорд университети талабаларининг интернетдаги сайтидан инглизчадан таржима қилди.
Ҳақиқатан Жаноби Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳеч бир инсоннинг тасдиғига муҳтож эмаслар, лекин бутун инсониятга элчи қилиб юборилганлар. Буни тасдиқ этишга инсоннинг ўзи муҳтож ва манфаати ҳам ўзи учундир.

ҲИНД БИТИКЛАРИДА ПАЙҒАМБАР (С.А.В.) ҲАҚЛАРИДА
Ҳинд профессори, пундит(аллома) Ведапракаш Упадҳйай ўзининг ақлларни лол қолдирадиган китобида даъво қилишича, Ҳинд динининг муқаддас китобларидан топилган “Аватар” сўзининг ифодаси муҳтарам Пайғамбаримиз Муҳаммадга(с.а.в) тўғри келар экан.
Яқинда Ҳиндистонда шунга далиллар келтирилган китоб нашр этилди. Бу китоб бутун мамлакат бўйлаб баҳс ва шов-шувларнинг асосий мавзусига айланди. Агар китобнинг муаллифи мусулмон бўлганида, эҳтимол, ҳибсга олинган ва қатл қилинган бўларди. Эҳтимол китобнинг барча нусхалари йўқ қилинган ва таъқиқлаб қўйилган бўларди. Беайб мусулмонларга жабр-зулм қилинган ва уларнинг қони тўкилган бўларди. Ажабланарлиси, китоб муаллифи – пундит Ведапракаш Упадҳйай ўқимишли ва таниқли ҳинд профессори, Аллоҳобод университетининг изланувчан олими, келиб чиқиши жиҳатдан Бенгали сулоласи браҳмани. Китоб – “Калки Аватар”.

Бир неча йиллик изланишларидан сўнг у шу китобни нашрдан чиқарди ва саккиз нафардан кам бўлмаган пундитлар ҳам бу далил юзасидан унинг қарашлари тўғри эканлигини расмий тарзда қўллаб-қувватлашди ва тасдиқ этишди. Ҳинд эътиқодига кўра ҳинд олами Калки Аватар номли “йўлбошчи ва ҳидоят”ни кутишади. Бироқ Ҳинд битикларидаги ифода фақатгина Арабистонда яшаб ўтган Муҳаммад (с.а.в)гагина тўғри келар экан, холос. Демакки, бутун оламдаги ҳиндлар энди ҳеч ҳам Калки Аватар(руҳ)нинг келишини кутиши керак эмас, пайғамбар Муҳаммадни(с.а.в) Калки Аватар дея иқрор бўлишса яхши бўларди.

Қуйида бошқа саккиз нафар пундитлар томонидан текширилган ва маъқул деб топилган далиллар келтирилган. Муаллифнинг айтишича, ҳинд халқининг Калки Аватарнинг келишини саросима билан кутaётганлиги, шунчаки ўзларини тузалмас бир дардга мубтало қилишдан бошқа нарса эмас экан. Чунки бундай буюк элчи ўн тўрт аср олдин келиб ва аллақачон бу дунёдан ўтиб ҳам кетди. Муаллиф ўз даъвосининг тасдиғи сифатида ҳиндларнинг Ведалар ва бошқа муқаддас китобларидан қуйидаги аҳамиятга молик далилларни тузиб чиқди:
1. Ҳинд битикларидан бири бўлмиш Пуранасда айтилишича, Калки Аватар Аллоҳнинг сўнгги элчиси бўларкан. У бутун оламга ва инсониятга ҳидоят олиб келар экан.
2. Ҳинд битикларидаги башоратга кўра, Калки Аватарнинг таваллуд топадиган манзил-макони бир оролга ва яна ҳинд битикларига кўра, Араб ўлкасига тўғри келар экан.
3. Ҳинд китобларида, Калки Аватар ота-онасининг исми эҳтиром ила ВИШНУБҲАГАТ ва СУМААНИ дея кўрсатилган. Агар биз бу исмларнинг маъносини кўриб чиқадиган бўлсак, жуда бир қизиқ хулосага келишимиз мумкин: ВИШНУ (маъноси – Худо) + БҲАГАТ (маъноси - қул) = Худонинг қули. Пайғамбар Муҳаммад(с.а.в) оталарининг исми Абдуллоҳ ҳам Аллоҳнинг қули деган маънони англатади. СУМААНИ (маъноси – тинчлик, омонлик) Пайғамбар (с.а.в)нинг оналарининг исми Аминага мос келади.
4. Ҳинд диний китобларида таъкидланишича, Калки Аватарнинг асосий емиши хурмо ва зайтун ҳамда у юртининг энг виждонли ва ҳақгўй кишиси бўлар экан. Ҳеч шак-шубҳасиз, Пайғамбар Муҳаммад(с.а.в) шундай фазилатлар соҳиби дея тавсифланганлар.
5. Ҳиндларнинг муқаддас китоби Ведасда келтирилишича, Калки Аватар олийнасаб қабилада таваллуд топар экан. Бу Пайғамбар Муҳаммад(с.а.в) мансуб бўлган Қурайш қабиласига тамоман мос келади.
6. Яна айтилишича, Тангри бир ғорда ўзининг элчи(фаришта)си орқали Калки Аватарга таълим берар экан. Аллоҳ таоло Ҳиро ғорида ўзининг элчиси Жаброил(а.с) орқали Муҳаммадга(с.а.в) таълим берди.
7. Тангри Калки Аватарга миниш учун жуда учқур от бериб, бутун оламни ва етти осмонни сайр қилдирар экан. Бу Пайғамбар Муҳаммад(с.а.в) етти қават осмонни сайр қилган Меърож кечаси ва дулдул от Буроқнинг таърифидир.
8. Тангри Калки Аватарга илоҳий кўмак ато этар экан. Бу айнан Уҳуд жангида ўз исботини топди.
9. Калки Аватар ҳақида бошқа бир ҳайратланарли тафсилот – у ойнинг ўн иккинчи кунида таваллуд топиши айтилган экан. Бу шунга далолат қиладики, Пайғамбар Муҳаммад(с.а.в) ҳижрий Рабби ул-аввал ойининг ўн иккинчи санасида таваллуд топганлар.
10. Калки Аватар моҳир чавандоз ва қиличбоз бўлади, дейилган экан. Шу ўринда муаллиф ҳиндларнинг диққатини бир нарсага жалб қилмоқчи бўладики, ҳозир отлар ва қиличлар даври ўтган, ҳозирги давр тараққий этган қурол-яроғлар даври. Демакки, ҳали ҳам моҳир чавандоз ва қиличбоз Калки Аватарнинг келишини кутишлик аҳмоқликдан бошқа нарса эмас экан.
Дарҳақиқат, Калки Аватарга таъриф берилган фазилатлар ва аломатлар илоҳий китоб – Қуръони Каримда Пайғамбар Муҳаммадга (с.а.в) берилган таърифларга айнан мос келади.

Муаллиф ўзининг Калки Аватар ҳақиқатан айнан Пайғамбар Муҳаммад(с.а.в) эканликлари ҳақида кўплаб далилларни келтирганки, энди Калки Аватарнинг келишини кутаётганлар вақтни бефойда ўтказмаслиги керак шекилли?!
Энди эса, ўз дини ва ўз пайғамбаридан юз ўгириб бошқа динга ўтиб кетаётганларга улар аслида қандай зотдан юз ўгираётганликларини тушунтириш учун қуйидаги таржимани ўқувчилар ҳукмига ҳавола этмоқчиман:

СИЗ У ЗОТНИ БИЛИШИНГИЗ КЕРАК!!! (YOU MUST KNOW HIM)
Эҳтимол сиз даҳрийдирсиз, ёки ҳозирда дунёда мавжуд бирор динга мансубдирсиз, ёки агностикдирсиз. Балки коммунист бўлгандирсиз ва ёки демократия ва эркинлик тарафдоридирсиз. Ким бўлишингиздан, қайси диний оқим ёки сиёсий оқим тарафдори бўлишингиз ва шахсий ҳамда ижтимоий турмушингиздан қатъий назар Сиз У зотни билишингиз шарт!!!
У зот ҳозиргача шу заминга қадам босган энг бемисл, тенги йўқ киши эди.

У зот динни тарғиб қилди ва таълим берди, бутун бир давлатга асос солди, бир миллатни тиклади, буюк ахлоқ намунасини кўрсатди, сон-саноқсиз ижтимоий ислоҳотларни амалга оширди, ўз таълимотини намоён этиб ва амал қилиб, жўшқин ва қудратли жамиятни вужудга келтирди, барча замонлардаги инсоният тафаккури ва фаолияти дунёсида инқилоб қилди. У зотнинг исми Муҳаммад (с.а.в)дир ва у зот мана шу барча ютуқларга ақл бовар қилмас 23 йиллик қисқа даврда эришди.

Муҳаммад (с.а.в) 570 йилда Арабистонда туғилдилар ва 63 ёшда вафот этганларида бутун бошли Арабистон ярим ороли кўп худолик ва бутпарастликдан ёлғиз Тангрининг итоати ва ибодатига; қабилалараро низолар ва урушлардан миллий бирдамлик ва тотувликка; ичкиликбозлик ва фаҳшдан ҳушёрлик ва тақвога; ҳақсизлик ва зулмдан тартиб-интизомли турмуш тарзи сари; энг тубан залолат ва жоҳилиятдан ахлоқий баркамолликнинг энг юксак чўққилари сари юз тутган эди. У зотдан аввал ҳам ва кейин ҳам бирор халқ ва ё бирор юртда бунчалик мукаммал ўзгаришлар ҳеч қачон содир бўлган эмас.

Britanica энциклопедияси У зотни дунёдаги барча диний ва инсоний фазилатларнинг энг комил соҳиби, дея таърифлайди. Бернард Шоу: “У зотни инсониятнинг халоскори дея аташ керак. Агар Муҳаммад (с.а.в) тирик бўлганларида, замонамиздаги инсоният цивилизацияси (ҳазораси)ни хароб қилиш хавфини туғдираётган барча муаммоларнинг ечимини топишга эришарди,” - деб айтган. Томас Карлисли эса, қандай қилиб бир киши ёлғиз ўзи 20 йилдан оз муддат ичида урушқоқ қабилаларни ва саҳройи бадавийларни энг қудратли ва ўта маданиятли бир миллат даражасида бирлаштира олганлигидан лол қолган. Наполеон ва Ганди бу Зот ўн тўрт аср олдин Арабистонда ўрнатган тарзда жамият қуришни орзу қилишдан асло чарчашмаган.

У зот диний муаллим, ижтимоий ислоҳотчи, ахлоқ-одобда етакчи, сиёсий мутафаккир, моҳир саркарда, буюк арбоб, содиқ дўст, ажойиб улфат, жонкуяр умр йўлдош, севикли падари бузруквор - хуллас комил инсон эдилар.
Дарҳақиқат, ҳеч бир инсон зоти шундай қисқа муддатда инсоният хулқ-атвори ва тафаккурининг бунчалик хилма-хил соҳаларида Муҳаммад (с.а.в) эришганчалик улкан муваффақиятларга эришган эмас. Ўзга ҳеч бир инсон ҳаётнинг бундайин машаққатли жабҳаларида У зотдан устун бўла олмаган ва ё тенглаша олганмас.

Жаҳонда кўплаб даҳолар ўтган. Лекин улар ё диний мафкура ва ё ҳарбий етакчилик каби ҳаётнинг бир ёки иккита жабҳасидагина ўзини намоён эта олган. Жаҳоннинг бошқа буюк даҳоларидан ҳеч бири бунчалик турли хил фазилатларни Муҳаммадчалик (с.а.в) лол қоларли даражада ўзида мужассамлаштира олмаган.

Жаҳоннинг бошқа буюк сиймоларининг ҳаётлари ва таълимотлари замон ғуборига бурканган. Уларнинг таваллуд санаси ва жойи, ҳаёт йўли ва турмуши, феъл-атвори ва таълимотларининг барча тафсилотлари, муваффақиятсизлиги ва ё эришган даража-мақомлари ҳақида шу қадар кўп фикр-мулоҳазалар, қарашлар борки, инсоният учун ҳозирги кунда уларнинг ҳаёти ва таълимотларини аниқ ва яққол тарзда қайта тиклаш жуда мушкул. Лекин Муҳаммад (с.а.в) бундан мустасно. Нафақат У зотнинг таваллудлари тарихда ёрқин муҳрланган, балки қилган ишлари ва айтган сўзлари аниқ ҳужжатлаштирилган ва ҳозирги кунимизгача ишончли сақланган. Бу сақланган маълумотларнинг ҳаққонийлиги нафақат имон-эътиқодли издошлари, балки холис, беғараз танқидчилар ва ҳур фикрли олимлар томонидан ҳам тасдиқланган.

Мафкуралар майдонида Муҳаммад (с.а.в) тарғиб қилган тизим - Исломдан устун бўла оладиган ва ё тенглаша оладиган на дунёвий ва на диний, на сиёсий ва на ижтимоий ақида ё мафкуравий йўл йўқ. Бугунги жуда тез суръатда ўзгариб бораётган оламда бошқа мафкуралар ва тизимлар мутлоқ ўзгаришларга дучор бўлаётган бўлса-да, танҳо Исломгина барча ўзгаришу эврилишлардан омонда ва ўзининг асл ҳолини сақлаб келмоқда. Ва қолаверса, инсоният тафаккури ва хулқ-атворида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар Исломнинг бу соҳалардаги соғлом таъсирини чинакам ва изчил тарзда акс эттириб келмоқда. Энг зўр мутафаккирларга ҳам ўз мафкурасини ҳаётга тадбиқ этиш, меҳнатларининг униб- ўсиб самара берганини ҳаётлик вақтида кўришлик насиб қилаверган эмас.

Албатта Муҳаммад (с.а.в) бундан мустаснодирки, нафақат энг ажойиб мафкурани тарғиб қилдилар, балки муваффақиятли равишда ҳаётга тадбиқ эта олдилар. У зотнинг таълимотлари вафот этган вақтларида ҳаётга тадбиқ этиш учун зўр бериб тарғиб қилинган қуруқ, бесамар кўрсатмалар ва ғоялар бўлиб қолмади. Улар мукаммал таълим олган ўн минглаб инсонлар ҳаётининг жуда муҳим негизи ва мазмунига айланган эди. Ҳеч бир замонда, ҳеч бир маконда бирор бир сиёсий, ижтимоий, диний тузум, фалсафа ёки мафкуранинг бунчалик мукаммал, ақл бовар қилмас даражадаги феномени (инқилоби)га дунё ҳали гувоҳ бўлган эмас.

Албатта, Муҳаммад (с.а.в) томонларидан мукаммал ҳаёт йўли сифатида барпо этилган Исломгина бунга муваффақ бўлди. Тарих бу далилни тасдиқ этади ва энг буюк скептиклар (ҳар нарсага шубҳа билан қаровчилар) ҳам бу қарашни тан олмай иложи йўқ. Гарчи У зотнинг қилган саъй-ҳаракатлари шу қадар юксак муваққафиятларга эришган бўлса-да, бир дақиқа бўлса ҳам улуғликни даъво қилган эмаслар, балки инсониятга ҳақ йўлни кўрсатувчи ва таълим берувчи бўлишликка Аллоҳ томонидан тайинланган бир банда эканликларини даъво қилганлар холос.

У зот олийжаноб ва юксак мақсадли инсон эди ва бу ягона мақсад инсониятни якка-ю ягона Аллоҳнинг ибодатига бирлаштириш, Аллоҳнинг қонунлари ва кўрсатмаларига мувофиқ виждонли ва инсофли ҳаёт йўлини уларга ўргатиш эди. У зот доимо ўзларини Аллоҳнинг элчиси ва қули дея тавсифлардилар, дарҳақиқат ҳар бир амал ва ҳаракатлари У зотни шу ҳолда намоён этарди. Тарих шоҳидлик беришича, Муҳаммад (с.а.в.) бажарган ишларнинг ярмини ёки ўндан бирини адо этмаган, ҳаёти ва миссияси афсоналар туманида йўқолиб кетган инсонларни илоҳийлаштиришдан ҳеч иккиланмаган дунё бу бемисл Зотнинг Аллоҳнинг бутун инсониятга юборган элчиси эканликлари даъвосига бир дам жиддий эътибор берса яхши бўларди.

Бугунги кунда бир минг тўрт юз йиллик муддатдан кейин ҳам Муҳаммад (с.а.в) ҳаёти ва таълимотлари заррача бўлса-да ўзгаришсиз, йўқотишларсиз ва қўшимчаларсиз ўзининг ҳаётийлигини сақлаб келмоқда. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) ҳаётлик вақтларида қилганларидек ҳозирги кунда ҳам улар инсониятнинг турли иллатларини даволашда бир хил умид бахш этади. Бу бизнинг тарихни танқидий ва холис қараганда, қалбимиз амр этган муқаррар хулосамиз ва виждоний даъвомиздир.

Гарчи ҳаёт ташвишлари билан тўлиб тошган бўлсангиз-да, ҳеч бўлмаса инсонийлик юзасидан бир дақиқа тўхтаб фикр қилинг ва ўзингизга савол бериб кўринг-чи: ғайриоддий ва инқилобий туюлаётган мана шу барча ҳолатлар чинданам ҳақиқатми? Фараз қилайлик, улар чинданам ҳақиқат бўлсин, унда сиз Муҳаммаддек (с.а.в) зотни билмаган ва У зотнинг таълимоти ҳақида эшитмаганмидингиз? Ёки кўрсатмалари ва ибратидан манфаатдор бўлиш учун У зотни етарли даражада яқинроқ ва яхшироқ билмасмидингиз?

Сиз учун У зотни танишга бу буюк даъватга лаббай, дея жавоб бериш вақти етмадимикин?! Бу сиздан ҳаётингиздаги тамоман янги даврнинг бошланишидан бўлак ҳеч нарса талаб қилмайди. Келинг, таълимотлари ва ибратлари дунёмизни ҳаётингизни янада яхшилик сари йўналтира оладиган ва шу заминга қадам босган бемисл зот Муҳаммад (с.а.в) ҳаётларини зимиз учун янгитдан кашф қилайлик. Аллоҳ У зотга ўзининг энг олий дуруду саловатларини ёғдирсин!!!

Манба: Dia.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » “Аватар” сўзининг ифодаси Пайғамбаримиз Муҳаммадга(с.а.в) тўғри келади. Буни ўқиб буддавийлар шокка тушди