date

Жорже Мендеш: Ямал атрофидаги гап-сўзларни тушунмайман

Жорже Мендеш: Ямал атрофидаги гап-сўзларни тушунмайман
Агент Жорже Мендеш Ламин Ямал ҳақида матбуотда тинмай давом этаётган гап-сўзларга муносабат билдирди. Жорий мавсум бошидан буён ОАВда 18 яшар футболчининг шахсий ҳаёти ва жароҳатлари унинг "Барселона" ва Испания терма жамоасидаги ўйинларидан кўра кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Кўплаб мутахассисларнинг фикрига кўра, вингернинг майдондан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари унинг келажакдаги профессионал ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин. "Мен Ямал атрофидаги бу шов-шувни тушунмайман.

У майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам нима қилиш кераклигини жуда яхши билади", – деди Barca Universal нашри орқали Мендеш. Ламин Ямал жорий мавсум "Барселона" сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва шунча голли узатма амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жорже Мендеш: Ямал атрофидаги гап-сўзларни тушунмайман