date

Педри 6 декабрда сафга қайтиши кутилмоқда

Педри 6 декабрда сафга қайтиши кутилмоқда
Барселонанинг ярим ҳимоячиси Педри жароҳат туфайли яқин ўйинларда жамоасига ёрдам бера олмайди. 22 ёшли футболчи Мадриднинг Реалига қарши ўйинда мағлубиятга учраганидан кейин сафдан чиққан эди.

Дастлаб унинг жароҳати тез тузалади деб тахмин қилинган эди, бироқ муаммо анча жиддий экани маълум бўлди. Diario Sportнинг янгиланган маълумотларига кўра, Каталония клуби футболчининг 6 декабрь куни Бетисга қарши учрашувда майдонга қайтишини кутмоқда.

9 ноябрь куни Барселона сафарда Сельтага қарши ўйнайди. Ҳозирги вақтда Испания чемпиони бўлган жамоа Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи Реал Мадриддан беш очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Педри 6 декабрда сафга қайтиши кутилмоқда