
Лондоннинг "Арсенал" клуби ўз ярим ҳимоячиси Деклан Райс учун 150 миллион евро нарх белгилади. "Реал Мадрид" Райсга катта қизиқиш билдираётган бўлса-да, "Арсенал" уни сотишни истамаяпти, чунки у жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.
Fichajes нашрининг хабар беришича, 26 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушган, 2 та гол урган ва 5 та голли узатма амалга оширган. Райснинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойигача давом этади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 120 миллион еврони ташкил қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар