
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник Бахтиёр Мўминович Мансуров 2025-йил 5-ноябрь куни 68 ёшида вафот этди.
Бахтиёр Мансуров 1957-йил 27-февралда Жиззах шаҳрида туғилган. У умрининг 40 йилдан ортиғини мамлакат қуролли кучларига бағишлади. 1979-йилдан бошлаб Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинларида турли раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
Ҳарбий хизмат йилларида полковник Мансуров ўзининг садоқати, ҳалоллиги ва фидойилиги билан танилган. У Чегара қўшинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш кадрларни тайёрлаш ҳамда тизимни замонавийлаштириш йўлида муҳим ҳисса қўшган.
2024-йилда мамлакат мудофаа тизимидаги хизматлари эътироф этилиб, Бахтиёр Мансуров “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан тақдирланган эди.
Ҳарбий ҳамкасблари ва шогирдлари уни Ватанга садоқатли, қатъиятли ва эл фаровонлиги йўлида фидокор инсон сифатида эслаб қолишмоқда.
Хизматини Ватанга бағишлаган полковник Бахтиёр Мансуров оламдан ўтди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар