Сурункали чарчоқ синдроми (СЧС)нинг ривожланишига бактерияларнинг муайян штаммлари сабаб бўлар экан. Уларнинг ичаклардаги аномал катта миқдори инсоннинг доимий чарчоқни ҳис қилишига олиб келади. Microbiome журналида чоп этилган мақолада шу ҳақида маълум қилинди.
"Эҳтимол, сурункали чарчоқ синдроми мия ва ичак ўртасидаги икки томонлама "мулоқот"нинг бузилиши натижасида юзага келувчи сурункали оғриқлар каби шаклланар. Бу муаммоларни юзага келтирадиган бактерияларни кашф қилиб, биз СЧС ташхиси ва уни даволаш усулларини яратишга бир қадам яқинлашдик", - деди Нью-Йоркдаги Колумбия университетидан Брент Уильямс.
Сўнгги йилларда тиббиёт ходимлари сурункали чарчоқ синдромига йўлиққан беморларнинг сони ошганини қайд этишмоқда. Аксарият беморларда умумий белгилар кузатилмоқда - тез-тез оғриқ туриши, уйқусизлик, чарчоқ ва бош оғриғи. Узоқ изланишларига қарамай, тадқиқотчилар бу синдромнинг сабабини топа олишмаётган эди, кўп шифокорлар унинг психологик характерга эга эканини тахмин қилишаётганди.
Нисбатан яқинда олимлар бу ноодатий касаллик асаб тизимининг доимий "фавқулодда ҳолат" туфайли шикастланиши натижасида ривожланишини аниқлашди. Бунинг натижасида эса организмда, жумладан орқа мияда ҳам яллиғланиш жараёнлари авж олади.
Уильямс ва унинг ҳамкасблари СЧС'дан азият чекувчи 50 нафар бемор ҳамда 50 нафар соғлом кишилар қонининг кимёвий таркиби ва микрофлора турларини таҳлил қилиб, қайси бактериялар шундай муаммоларни келтириб чиқаришини аниқлашди.
Маълум бўлишича, касалланган ва соғлом кишиларнинг қон таркиби ва микрофлораси бир-биридан анча фарқ қилган, тафовутлар барча беморлар учун тахминан бир хил бўлган ва бу сурункали чарчоқ синдроми ривожланишининг биологик сабабига ишора қилган.
Микроблар қандай қилиб СЧС ривожланишига таъсир кўрсатиши ҳозирча номаълум, лекин бу В6 витамини ва қатор бошқа муҳим биологик молекулалар синтезидаги бузилишлар билан боғлиқ экани тахмин қилинмоқда, уларнинг манбаи эса одатда ичаклардаги бактериялар ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Тошкентда жамоат транспорти нархи 3 минг сўмгача ошиши кутиляпти
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган цех аниқланди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди